Бугун "Сан-Паоло"да "жанг" бўлади ёхуд "Наполи" "Милан"га қарши баҳс юритади
Аввал хабар берганимиздек бугун Италия А Сериясида ҳам 2-тур учрашувларига старт берилади. Ҳусусан, шу куни турнинг марказий учрашувларидан бири Неаполдаги “Сан Паоло” стадионида кечади. Аниқроғи, “Наполи” ўз майдонида “Милан”ни қабул қилади.
Ушбу жамоалар қарама-қаршилигига доир қизиқарли фактлар.
- “Наполи” ва “Милан” шу кунгача ўзаро 141та ўйин ўтказишган ва шуларнинг 54тасида “россонерилар”нинг қўли баланд келган бўлса, 42тасида неаполликлар зафар қучишган, қолган 45тасида эса дуранг қайд этилган.
- Ўтган мавсум “Наполи” ўз майдонида “Милан”ни 2:1 ҳисобида енган.
- “Милан” “Наполи”ни 2014 йилдан буён, Неаполда эса 2010 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти.
Қуйида ушбу жамоаларнинг бугунги ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчиларнинг тахминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:
"Наполи" – "Милан"
Стадион: "Сан-Паоло"
Бошланиш вақти: 23:00
Бошланиш вақти: Паоло Валери
Тахминий таркиблар:
"Наполи": Карнезис, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Руй, Зелински, Гамшик, Аллан, Кальехон, Инсинье, Милик.
"Милан": Доннарумма, Калабрия, Кальдара, Романьоли, Родригес, Кесси, Билья, Бакайоко, Бонавентура, Сусо, Игуаин.
Фикрлар