Бугун спортчиларимиз Болгариядаги турнирда ўз иштирокларини бошлайдилар

Бугун Болгариянинг Русе шаҳрида спорт курашлари бўйича халқаро «Дан Колов» мусобақаси старт олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Вакилларимиз мусобақада эркин ва аёллар кураши бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз баҳсларга қуйидаги таркибда йўл олган:

Эркин кураш:

-57 кг: Маҳмуджон Шавкатов
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-61 кг: Жаҳонгирмирза Туробов
-65 кг: Аббос Раҳмонов
-70 кг: Сирожиддин Ҳасанов
-70 кг: Ихтиёр Наврўзов
-70 кг: Мирзо Ҳайитов
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Абдурасул Ваҳобов
-125 кг: Иброҳим Илҳомжонов
-125 кг: Сардорбек Холматов

Мураббийлар: Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев.

Аёллар кураши:

-50 кг: Даулетбике Яхшимуратова
-53 кг: Актенге Кеунимжаева
-57 кг: Севара Ешмуратова
-62 кг: Набира Есенбаева
-68 кг: Бахтигул Балтаниязова
-76 кг: Шаҳрибону Еллиева

Мураббий: Анатолий Ибрагимов, Хўжамурод Насриддинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!