Бугун Яхшибоев ва Умаровнинг жамоаси амалдаги чемпионга қарши ўйнайди

Бугун Беларусь чемпионатида 9-тур ўйинлари давом эттирилади. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби бу тур  амалдаги чемпион "Динамо" Брест жамоаси билан куч синашади.

Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланадиган мазкур беллашув онлайн трансляциясини ўйин бошланишига 30 дақиқа қолганида сайтимиз орқали ҳавола этамиз.

17:00 "Энергетик-БГУ" - "Динамо" Брест | "Спорт 1" (Украина)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)