Бугундан Ўзбекистон чемпионатида трансфер ойнаси очилди. У қачонгача давом этиши ҳам маълум
Бугун — 17 декабрь куни чемпионатимизда расман трансфер ойнаси очилган кун. Трансфер бозори 2020 йилнинг 7 мартида якунига етади. Бу ҳақда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Бунга қадар ЎзПФЛ футболчиларни рўйхатдан ўтказган ва фақатгина тиббий кўрикдан ўтиб улгурмаган футболчилар ўйинларга қўйилмаган. 2019 йил 17 декабрдан бошлаб эса тиббий кўрикдан ўтмаган футболчилар шартномаси қабул қилинмайди. Футболчилар худди Европада бўлгани каби олдин тиббий кўрикдан ўтишлари ва шундан кейингина шартнома имзолашлари керак бўлади.
Фикрлар