Булар ортиқча юк! Хави “Барса”дан кетадиганлар рўйхатини эълон қилди

“Барселона” бош мураббийи Хави ёзда таркибни жиддий тозалашга қарор қилди.

Испаниялик мутахассис келаси мавсум қайси футболчилар билан ишламаслигини аниқлаб олди ва клуб мутасаддиларига трансферга қўйиладиганлар рўйхатини берди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Хави биринчи бўлиб уч ҳимоячи – Оскар Мингес, Рики Пуч ва Самюэль Умтити билан хайралашмоқчи. Шунингдек, ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт ҳам ўзига бошқа жамоа топишига тўғри келади.

23 ёшли Мингеса 26 та учрашувда иккита голли пас узатди. 22 ёшли Пуч эса 17 та баҳсда битта гол урди. 28 ёшли Умтити бутун мавсум давомида бир марта кўриниш берди. 30 ёшли Брэйтуэйт бешта беллашувда бир жуфт гол урган бўлсада, Хави унга бошқа имкон бермоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!