Бунақа ҳужумчи "Ливерпуль"га нимага керак?

Англия Премьер-лигасининг йигирма учинчи турининг сўнгги ўйинида “Ливерпуль” мерсисайд дербисида “Эвертон”ни мағлуб этди. Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес жамоадоши Муҳаммад Салоҳга биринчи голини урганида ёрдам берди, аммо унинг ўзи узоқ вақтдан буён гол ура олмаяпти. Дарвин 2023 йилда ҳали бирор марта ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилолмади.

Нуньес сўнгги бор ўтган йилнинг 12 ноябрида гол урган эди. Ўшанда “Ливерпуль” “Саутгемптон”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. Шундан буён Нуньес гол ура олмади. Аммо "Эвертон" билан ўйин олдидан "Ливерпуль" деярли учта ўйинни голсиз ўтказган эди ("Брайтон" билан 0:3, "Челси" билан 0:0 ва "Вулверхэмптон" билан 0:3).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!