Бунақа маош эвазига кетсанг арзийди!

“Манчестер Сити” раҳбарияти ҳали ҳам “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ.

“Шаҳарликлар” Англия терма жамоаси ҳужумчиси уларнинг сафига келадиган бўлса, унга йилига катта маош тўламоқчилигини маълум қилди.

“Манчестер Сити” хўжайинлари 28 ёшли футболчига йиллик маоши 21 миллион евро бўлган беш йиллик шартнома тайёрламоқда.

Айни пайтда Ҳарри Кейннинг “Тоттенхэм” билан яна уч йиллик шартномаси бор. Лондонликлар ўз ҳужумчисини 150 миллион фунт атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!