Бунақада сен ҳеч қачон “Челси”да ўйнолмайсан!
“Челси” барзилиялик легионери Роберт Кенедини Испанияга сотиб жўнатди.
26 ёшли футболчи “Реал Вальядолид” жамоасига сотиб юборилди. Бироқ, трансфер суммаси эълон қилингани йўқ.
“Аристократлар” анча истеъдоли саналган Кенедини 2015 йили “Флуминенсе” жамоасидан 8 миллион еврога сотиб олган эди. Бироқ, шунча вақт ўтса ҳам, бразилиялик футболчи талаб даражасида ўйин кўрсатмади. У “Челси” либосида бор йўғи 30 маротаба майдонга тушди.
Натижада у ҳар мавсум ижарага жўнатилиб, “Уотфорд”, “Ньюкасл”, “Хетафе”, “Гранада”, “Фламенго” каби жамоаларда тўп тепди.
“Реал Вальядолид” бразилиялик ҳужумкор футболчи билан 2027 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.
Фикрлар