
Бунақада Зидан “Реал”ни бошқаришга кўнмайди!
“Реал” хўжайинлари бош мураббий Карло Анчелотти истеъфога чиқарилган тақдирда жамоани қайси мутахассисга топшириш борасида бош қотирмоқда.
Cadena SER нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти жамоани доимий тарзда Хаби Алонсо бошқаришини истаяпти. Лекин испаниялик мутахассис мавсумнинг ўртасида “Байер”ни ташлаб, “Қироллик клуби”га кўчиб ўтмайди. Уни камида ёзгача кутиш керак.
Бу жараён давомида “Реал”ни вақтинча бошқариб турадиган мутахассис керак. Ҳозирча, уч нафар номзод танлади. Булар “Реал” директори Сантьяго Солари, ёшлар жамоаси бош мураббийи Рауль Гонсалес ва ишсиз юрган Зинедин Зидан.
Мабанинг таъкидлашича, Зидан “Реал”ни вақтичалик бошқариш таклифини қабул қилмайди. Агар клуб Хаби Алонсони олиб келиш фикридан қайтса, франциялик мутахассис учинчи бор жамоа билан бош мураббий сифатида доимий ишлашга тайёрлигини билдирган.
Comments