
Бунақаси 100 йилда бир бўладими?
Европа Лигаси ярим финалида “Шахтёр” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритган “Интер” ажойиб натижа қайд этди.
Миланликлар мавсумдаги голлари сонини 111 тага етказди. Бу голлардан 81 таси А Серияда урилган голлардир. Бу жамоанинг 1930 йилдан бери қайд этган энг яхши натижаси сифатида тарихга кирди.
“Интер”да бу кўрсаткични янада яхшилаш имкони бор. Бунинг учун улар Европа Лигаси финалида “Севилья” дарвозасини ишғол қилиши лозим.
Фикрлар