Бунақаси биринчи бор юз берди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал баҳсида ўзаро тўқнаш келган ПСЖ ва “Бавария” учрашувида тарихий воқеа содир бўлди.

Чорак финалнинг дастлабки баҳсида Мюнхендан 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган парижликлар ўз майдонидаги жавоб ўйинида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ, сафар беллашувида кўпроқ гол ургани боис, ярим финалга айнан ПСЖ футболчилари йўл олди.

УЕФА расмий сайтида Чемпионлар лигаси тарихида ҳали кузатилмаган воқеа рўй берганини маълум қилди. Унга кўра, бунгача мусобақанинг амалдаги ғолиб ҳеч қачон финалдаги рақиби бўлган рақобатда чорак финалда қолиб кетмаган.

ПСЖнинг ярим финалдаги рақиби “Манчестер Сити” ва “Боруссия” ўртасидаги иккинчи баҳс натижасига кўра аниқланади. Биринчи ўйинда дортмундликлар ўз майдонида инглизларга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!