Бунақаси Месси жаҳон чемпионатида биринчи марта уддалади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида Аргентина терма жамоаси Жазоирга қарши майдонга тушди. Лионель Скалони шогирдлари рақибни йирик ҳисобда мағлуб этди – 3:0.

Учрашув қаҳрамони Лионель Месси бўлди. Ҳужумчи рақиб дарвозасига уч марта йўл топиб, хет-трик қайд этди. Бу 38 ёшли форвард учун жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк хет-трик ҳисобланади. Умуман олганда, Месси жаҳон чемпионатларида 27 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 8 та голли узатма амалга оширган.

Ушбу хет-трикдан сўнг Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега етиб олди. Ҳар икки футболчи ҳисобида ҳам 16 тадан гол мавжуд.

Месси навбатдаги ўйин – Австрияга қарши баҳсда яна гол урса, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида якка етакчига айланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!