Бунча маош сўрашга қарилик қиласан!

“Бавария” мутасаддилари “Челси” билан шартномаси якунланаётган Антонио Рюдигерни трансфер қилиш фикридан қайтди.

Маълумки, германиялик ҳимоячи ўзига харидор бўлаётган клублардан катта маош талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Рюдигернинг янги жамоаси унга 30 миллион евро миқдорида кўтарма пули бериши керак.

Мюнхен клуби раҳбарияти Антонионинг ёши ўтиб қолган деб, сўраётган маоши миқдори унинг салоҳиятига тўғри келмаслигини айтиб, курашдан чиқди.

29 ёшли футболчи ҳар ҳафта 200 минг фунт маош олишни истаяпти. Унинг бу талабини “Челси” ҳам қондиргани йўқ ва ҳимоячига унинг талаби асосида шартнома бермасликка қарор қилди.

Аввалроқ, “Реал” клуби ҳам қимматбаҳо ҳимоячини олиш фикридан қайтганди. Ҳозирча, Рюдигерга “Ювентус” қизиқиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!