Бундеслига. "Бавария" кетма-кет 15 та ўйинда ғалаба қозонди
Бундеслиганинг 9-турида "Бавария" ўз майдонида "Байер"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, 25-дақиқада Гнабри ҳисобни очди. Ордан 6 дақиқа ўтиб, Жексон фарқни икки баробарга оширди. 43-дақиқада эса меҳмонлар футболчиси Баде ўз дарвозасини ишғол қилди — 3:0.
Баҳсда бошқа гол урилмади. Шу тариқа, мюнхенликлар барча мусобақалар доирасида 15 та ўйиндан буён ғалаба қозонмоқда.
- Германия - Бундеслига
- Regular Season
Бавария
- Serge Gnabry 25'
- Nicolas Jackson 31'
- Loïc Badé 43'
Тугади
3
:
0
01.11.2025 22:30



Фикрлар