Бундеслига. "Бавария" кетма-кет 4-ўйинда ҳам дуранг ўйнади

Бундеслига 18-туридан ўрин олган "Бавария" - "Айнтрахт" Франкфурт учрашуви якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, Сане 34-дақиқада ҳисобни очди. 69-дақиқада эса Коло-Муани мувозанатни тиклади ва бу гол ўйинда охиргиси бўлиб қолди. 

Шу тариқа, мюнхенликлар мазкур турдан сўнг 37 очко тўплаган ҳолда, Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Франкфуртликлар 32 очко билан 5-поғонадан ўрин эгаллаган.

Маълумот ўрнида, "Бавария" бунгача бўлган 3 баҳсда дуранг ўйнаб келаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!