Бундеслига. "Бавария" "Майнц" устидан ишончли ғалабага эришди

 

Германия чемпионати 13-тур илк ўйинида "Бавария" сафарда "Майнц" футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган ўйинда мюнхенликлар 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Кордоба "Майнц"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 8-дақиқада Левандовски мувозанатни тиклади. 

21-дақиқада Арьен Роббен томонидан бош билан берилган зарбадан сўнг ҳисоб "Бавария" фойдасига 2:1 кўринишини олди. Ўйин якунида Левандовски жарима зарбасини бехато бажариб, мюнхенликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъинлади. 

Майнц – Бавария 1:3

Голлар: Кордоба, 4 – Левандовски, 8, 90+2, Роббен, 21

Майнц: Лессль – Донати, Балогун, Белль, Хак (Езтунали, 62), Бросински – Фрай (Латц 72), Ромальо  (де Блазис, 82), Малли – Онисиво, Кордоба

Бавария: Нойер – Киммих (Видаль, 77), Мартинес, Хуммельс, Алаба – Лам, Алькантара – Роббен, Мюллер (Санчеш, 86), Рибери (Коста, 66) – Левандовски

Огоҳлантиришлар: Кордоба, Белль, Балогун – Мартинес, Левандовски

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!