Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида "Бохум" дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди

Бундан бироз аввал Германия Бундеслигасининг 5-туридан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Бохум” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

“Альянц-Арена”да кечган ўйин майдон эгаларининг мутлақ устунлигида ўтди. Якунда “Бавария” рақиби устидан 7:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Лерой Сане (17'), Йозуа Киммих (27', 65'), Серж Гнабри (32'), Вассилиос Ламбропулос (43' автогол), Роберт Левандовски (61') ва Эрик Шупо-Мотинг (79') муаллифлик қилди.

Шу тариқа “Бавария” ўз ҳисобидаги очколар сонини 13 тага етказиб олди ва Бундселига мусобақа жадвалида пешқадамга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!