Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" гoлларга бой ўйинда ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Бундеслиганинг 18-тури доирасида "Боруссия Дортмунд" ўз майдонида "Санкт-Паули" жамоасини қабул қилди. Мазкур беллашувда «асаларилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Дастлаб, учрашувнинг 45+1-дақиқасида Юлиан Брандт ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Карим Адейеми ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Бироқ ушбу гўлларга меҳмонлар жамоаси сафида Рикки-Жейд Жонс ва Жеймс Сэндс жавоб бериб, ўйинда мувозанатни тиклади.

Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Эмре Жан пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг 3 очко қўлга киритишини таъминлади.

Шу тариқа, "Боруссия Дортмунд" очколари сонини 39 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!