Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Бундеслиганинг 19-туридан ўрин олган учрашувда "Унион Берлин" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлаб, ўйиннинг 10-дақиқасида Эмре Жан пенальтидан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. 53-дақиқада эса Шлоттербек оралиқ фарқни иккитага оширди. 84-дақиқада Байер ҳам ўз номига гол ёздириб қўйиб, жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
Шу тариқа, "асаларилар" очколарини 42 тага етказиб олди ва айни пайтда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
- Германия - Бундеслига
- Regular Season
ФК Унион Берлин
Тугаган
0
:
3
24.01.2026 22:30
Боруссия Дортмунд
- Emre Can 10'
- Nico Schlotterbeck 53'
- Maximilian Beier 84'



Фикрлар