Бундеслига юлдузи “Реал”ни танлади

“Бавария” билан амалдаги шартномаси якунланаётган Давид Алаба фаолиятини Мадридда давом эттиришга яқин турибди.

Тарқатилаётган хабарларга қараганда, австриялик универсал ҳимоячи “Реал”да тўп суришга розилик берган. Аввалроқ, 28 ёшли футболчининг вакиллари “Челси” билан музокара ўтказиб, маош борасида келиша олмаган эди. Алаба лондонликлардан йилига 22 миллион евро маош сўрагани ҳақида хабарлар чиққан.

“Реал” ва Алаба ўзаро оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда. Томонлар беш йиллик шартнома тузишга келишиб олган.  Transfermarkt трансфер нархини 55 миллион еврога баҳолаётган Алаба “Қироллик клуби” сафига эркин агент сифатида текинга қўшилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар