Бундеслигада ўтказилган тест натижалари эълон қилинди. Яхши хабарлар йўқ

Германия футбол лигаси (DFL) берган маълумотларга кўра, немис клубларидаги футболчи ва ходимларда коронавирус билан боғлиқ жами 10 та ҳолат қайд этилган.

Бир неча кун олдин Биринчи ва Иккинчи Бундеслигада фаолият олиб борувчи жами 1724 та инсон коронавирусга қарши тест топширган эди. Ушбу тест натижаларига кўра 10 нафар инсонда Covid-19 аниқланган.

Яна бир неча кундан сўнг футболчи ва ходимлар яна бир бор тестдан ўтказилади. Агар шунда вирус билан боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмаса, жамоаларга умумий гуруҳда шуғулланиш учун рухсат берилади.

Бундан аввалроқ, Бундеслигада 15 майдан мавсум тикланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)