Бундеслиганинг 14та мураббийи

Германиянинг Sport1 интернет нашри Бундеслига клублари бош мураббийларига янги мавсумда қайси жамоа чемпион бўлиши борасидаги савол билан муражаат қилди.

Аксарият мутахассислар биринчи ўринни Мюнхеннинг “Бавария” клуби эгаллашини айтишди. Аниқроғи, Карло Анчелотти жамоасига жами 14та мураббий овоз берди. Аммо,  Петер Бош (“Боруссия”Д), Юлиан Нагельсман (“Хоффенхайм”) ва Ханнес Вольф (“Штутгарт”) каби мутахассислар юқоридаги ьаҳминларга қўшилишмади.

Леверкузеннинг “Байер” клуби бош мураббийи Хайко Херрлих эса “Боруссия” Дортмундни чемпионликка асосий даъвогар деб ҳисоблашини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ германиялик машхур дарвозабон Оливер Кан ҳам янги мавсум “Бавария”ни яна чемпион бўлиши таҳмин қилган эди.