Бундеслиганинг энг зўр ўйинчиси ким бўлди?
Жорий мавсумда Германия чемпионати тарихий воқеаларга бой бўлди. Леверкузеннинг “Байер” жамоаси ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
“Бавария”нинг узоқ йиллик гегемонлигига барҳам берган “доришунослар” чемпионатни мағлубиятсиз якунлади.
Ҳали Бундеслига тарихида ҳеч бир жамоа бундай мағлубиятсиз серия қайд этмаганди. Европа кучли бешликларида эса, фақатгина “Арсенал” ва “Ювентус” бир мартадан мавсумни мағлубиятсиз тугатган.
Германия чемпионатининг расмий сайти Бундеслиганинг якунланган мавсумдаги энг зўр ўйинчиси номини эълон қилди.
Унга кўра, “Байер”нинг 21 ёшли ҳужумкор футболчиси Флориан Вирц чемпионат қаҳрамони сифатида эътироф этилди.
Вирц чемпионатда 32 маротаба майдонга тушиб, 11 тадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Айни пайтда Европанинг бир неча гранд клублари ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Флорианнинг леверкузенликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Футбол 110 миллион еврога баҳаланяпти.
Фикрлар