Буни ўтказиб юбориш мумкин эмас! Ҳамма хоккейга!

“Қанотлилар” Тошкентда кечган Шарқий серия баҳсларини 6 очколик имкониятдан 4 очко олган ҳолда тугатдилар. Евгений Попихин шогирдлари  КРС-БСУга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида иккита “ғалати” жарима дақиқаларига эга бўлишди ва муз майдонида сон жиҳатдан камчилик бўлиб қолишлари оқибатида ўз дарвозаларидан иккита шайба олиб чиқишди.

“Ценг Тоу”га қарши учрашувнинг эртасигаёқ жамоа аъзолари таниш бўлган рақибларга билан баҳс олиб бориш учун Хитойга учиб кетишди. “ОРЖИ”га қарши беллашувда Горди Хоу хет-триги (гол, пасс ва жанг)ни амалга оширган Артём Воронин танасининг пастки қисмидан олган жароҳати боис чин ўлкасига кетмади.

Хитойда эса “Ҳумо” яна учта катта йўқотишга учради. Евгений Григоренко, Иван Яценко ва Михаил Анисинлар жамоа лазаретини тўлдиришди. Шунга қарамай, Роман Смирягиннинг ажойиб ўйини ва Всеволод Сорокиннинг ўз вақтида сафга қайтиши, қолаверса, барча хоккейчиларнинг сай-ҳаракатлари эвазига Хитойнинг энг кучли жамоаси мағлуб этилди.

3821574189425_1

Иккинчи ўйинда эса Алексей Пепеляев жароҳатидан фориғ бўлди ва муваффақият ҳам ўтган сафарги сингари қўлга киритилди. Учинчи қарама-қаршилик арафасида эса жамоа тўпурари Евгений Григоренко таркибга қайтди, аммо вазиятлардан унумли фойдалана олмасли ва ўйин тугашига уч ярим дақиқа қолганида гол ўтказиб юборилиши натижасида кичик ҳисобда имконият бой берилди.

Декабрда Тошкентда бўлиб ўтадиган катта серия ўйинлари плей-офф иштирокчиларини узил-кесил аниқлаб беради. Бу ой “Ҳумо” ўзининг бевосита асосий рақобатчиларини меҳмон қилади.

1 декабрь куни “қанотлилар” ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олган “Дизел” жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

3 декабрь куни эса ВХЛ лидери “Лада” “Ҳумо-Арена”га ташриф буюради. Тольяттида кечган баҳсда барчасини буллитлар серияси ҳал қилган эди. Бўлажак беллашувда ҳам ушбу сценарий такрорланиши мумкин.

5 декабрь куни “Ҳумо” Самаранинг ЦСК ВВС жамоаси билан куч синашади. 10 ва 11 декабрь кунлари эса ЦСКА фарм-клуби бўлган “Звезда” жамоаси тошкентликларга қарши музга чиқишади.

Қишнинг дастлабки ойида “кўк-сабзи ранглилар”ни “Спартак” жамоасининг фарм-клуби бўлган “Химик”ка қарши ўйин ҳам кутиб турибди.

Хулоса қилиб айтганда, “Ҳумо”ни декабрда бир-биридан қизиқарли бўлган баҳслар кутиб турибди. Дам олиш кунлари учрашувлар соат 17:00 да, қолган кунлари эса 19:30 да старт олади. Меҳмондўст “Ҳумо-Арена” янги шоулар ва танловлар билан сиз азиз мухлисларни кутиб қолади. Буларни ўтказиб юбориш асло мумкин эмас!

641574189471

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!