Буниси охиргиси! “Барса” Родри учун “Сити”га учинчи таклифни юборади
Испания чемпиони “Барселона” клуби “Манчестер Сити”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш бўйича учинчи таклифни тайёрламоқда, деб хабар берди таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида.
Манба маълумотига кўра, “шаҳарликлар” испан грандининг дастлабки 50 ва 60 миллион евроли таклифларини рад этганидан кейин клублар тўғридан тўғри музокараларни давом эттирмоқда.
“Манчестер Сити” мутасаддилари “Олтин тўп” соҳиби учун харидор клублардан камида 80 миллион евро олишни истамоқда.
30 ёшли Родри 2025/2026 йилги Англия чемпионати мавсумида 21 та ўйин ўтказиб, битта гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида бешта ўйин бор. Унда самарали ҳаракатлар қайд этилмаган.

Фикрлар