"Бунёдкор" 14 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ўйнайди

Суперлиганинг 1-турида Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган «Бунёдкор» жамоаси аъзоларига учрашувдан кейин қисқа муддатли танаффус берилди.

Суперлиганинг 2-тури 31 март куни ўтказилиши боис навбатдаги ўйинга қадар икки ҳафтадан кўпроқ вақт бўлгани учун «қалдирғочлар» бугундан машғулотларга киришади. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра Вадим Абрамов шогирдлари тушдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилади ва машғулотларни бошлайди.

Суперлиганинг турлар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Бунёдкор" назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирилган. Унга кўра 14 март куни «Бунёдкор» саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!