"Бунёдкор" бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ўйнайди

Суперлиганинг 1-турида Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган «Бунёдкор» жамоаси аъзоларига учрашувдан кейин қисқа муддатли танаффус берилгани ҳақида хабар берган эдик.

Суперлиганинг 2-тури 31 март куни ўтказилиши боис навбатдаги ўйинга қадар икки ҳафтадан кўпроқ вақт бўлгани учун юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Бунёдкор" бугун назорат учрашувида майдонга тушади.

Бугун «қалдирғочлар» саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!