"Бунёдкор" футболчилар билан шартнома имзолашни бошлади
Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги “Бунёдкор” клуби пойтахтдаги йиғинини режа асосида давом эттирмоқда. Биласиз, клубни бир қанча етакчилар тарк этишди. Шу боисдан мураббийлар кетганларнинг ўрнини қоплаш учун селекция билан астойдил шуғулланмоқдалар.
“Бунёдкор” таркибига таклиф қилинган футболчилар орасида шартнома имзоланаётганлари бор. АГМКни тарк этиб, “Бунёдкор”га қайтган Дилшод Жўраев янги мавсумни “қалдирғочлар” сафида ўтказиши аниқ бўлди. Шунингдек, “Андижон” жамоасидан таклиф қилинган Усмонали Исмоналиев ҳам расман “Бунёдкор” аъзосига айланди. Футболчи клуб билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
Фикрлар