"Бунёдкор" футболчилари норматив топширишди

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси футболчилари 25 февраль куни ЎФФ мутахассисларига норматив топширдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу йилнинг 26 январь куни “қалдирғочлар” биринчи маротаба жисмоний кўрсаткичлар бўйича норматив топширишганди. Мана орадан бир ой вақт ўтиб, топширилган якуний нормативлар анча ижобий кўрсаткичларни тақдим этди. Бу эса чемпионат стартига футболчилар яхши жисмоний кўрсаткичда кириб боришаётганидан далолатдир.

Шамиль Исеев бошчилигидаги ЎФФ вакиллари тўрт йўналишда – 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ва "Yo-Yo" тест синовлари борасида футболчиларнинг ҳолатини текширувдан ўтказишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!