"Бунёдкор" Лушчандан бўлган қарздорликни бартараф этди
Хабарингиз бор “Бунёдкор” клуби жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лушчандан қарздор эди ва бунинг ортидан жиддий муаммоларга дуч келган эди.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевнинг телеграмдаги саҳифасида маълумот берилишича “қалдирғочлар” ушбу мутахассисдан бўлган қарздорликни тўлиқ бартараф этишган.
“Сергей Лушчандан қолиб келаётган қарзларини тўлаб берди. Натижада Мажбурий ижро клуб офиси эшикларини очишга рухсат берди. Шунингдек, “Бунёдкор”га тегишли автомашиналар ва техника воситалари, уларнинг ҳужжатлари қайтарилди. Кеча футболчилар март ойи учун иш ҳақларини ҳам олишди ва бу албатта Тошкент дербиси олдидан ўзига хос мотивация вазифасини бажарди, дейиш мумкин”, - деб ёзади Имомхўжаев.
Фикрлар