Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Андижон» (3:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало халқимизни Наврўз байрами билан табриклайман! Оғир ва қийин учрашувни ўтказдик. Об-ҳавонинг ёмғирли бўлгани ҳам ўйининг темпига таъсир қилди. Қолаверса, «Андижон»нинг мураббийлар штабидан тортиб, футболчилари орасида ҳам «Бунёдкор» академиясида фаолият юритган ва тарбия топган инсонлар бор эди. Ўз-ўзидан рақиб икки баробар куч билан ҳаракат қилишни тахмин қилса бўларди. Биз ҳам буни учрашувдан олдин футболчиларга тушунтиргандик. Йигитлар ўз олдиларига қўйилган вазифани аниқ бажаришди ва охиригача бор кучлари билан тўп суришди.

Кўрдинглар, бир киши кам бўлиб қолдик. Шундай бўлса-да, футболчилар камчилик эканликларини билдиришмай, меҳнат қилишди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман! VAR ҳақиқатдан ўйиннинг темпига таъсир қилмоқда. Бу тушунарли, VAR Суперлигада бу йилдан қўлланилмоқда, аста-секин изга тушиб кетади. Асосийси, ҳалоллик. Мана бугун фойдамизга қўйилган пенальти бекор қилинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар