"Бунёдкор" Қаршидаги йирик ҳисобдаги мағлубият аламини АГМКдан олишга қурби етадими?
Суперлиганинг 21-тури доирасида АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси меҳмони бўлади. Олмалиқликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.
Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро барча мусобақалардаги умумий ҳисобда 35-учрашувига айланади. "Бунёдкор" ва АГМК қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 9 маротаба Тошкент вилояти жамоаси ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар фарқи ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 64-41.
Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида турлича жойлашишган. АГМК 36 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 32 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада бормоқда.
Ушбу жамоаларнинг жорий мавсум биринчи даврасидаги ўйинида АГМК ишончли тарзда ғалаба қозонганди. Бир киши кам бўлиб ўйнашига қарамасдан АГМК 1:0 ҳисобида ортда бораётган ўйинида "камбэк" амалга ошириб, якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Бўлажак учрашув 2 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида соат 18:00да бошланади.
Баҳсни Элёр Турсунов бошқариб боради. Шунингдек, учрашувда VAR тизимидан фойдаланилади ва унга масъул этиб Азиз Асимов тайинланган.
Суперлига, 21-тур.
2 октябрь, шанба.
"Бунёдкор" – АГМК (18:00)
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони.
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Олим Абдувосилов, Жаҳонгир Саидов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистент: Кристина Середа
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Жамшид Имамов
Фикрлар