“Бунёдкор” қайтди
Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги “Бунёдкор” мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Сурхон”га қарши ўйиндан сўнг 10 кунлик таътилга чиққан “қалдирғочлар” бугундан “Бунёдкор” ўқув-машғулот базасида жам бўлди ва машғулотларга киришди. Йиғин доирасидан ўртоқлик учрашувлари ҳам ўрин олган. Таркибда ўзгаришлар йўқ.
"Бунёдкор" Суперлигада 12 турдан сўнг 18 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Фикрлар