"Бунёдкор" сафарда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда пойтахтликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисоб 32-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Фарруҳ Икромов орадаги фарқни ишончли кўринишга келтирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Иброҳим Томива жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, очколарини 15 тага етказиб олган "Бунёдкор" 4-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги поғонадаги "Турон" ҳисобида 3 очко мавжуд.
Фикрлар