"Бунёдкор" Суперлигада 10 та ўйиндан сўнг ғалаба қозонди
10 – 13 август кунлари Суперлигада 16-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди. Шулардан бири "Бунёдкор" ва "Андижон" клубилари ўртасида кечди.
Тошкентликлар дастлаб гол ўтказиб юборган бўлса-да, кейинчалик 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, камбэк амалга оширди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” узоқ кутган ғалабани қўлга киритди. “Қалдирғочлар” охирги марта 5-турда “Бухоро”ни таслим этганди. Жамоа 10 та ўйиндан кейин зафар қучди.
5-тур. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:2
6-тур. "Бунёдкор" - "Насаф" 1:1
7-тур. "Сурхон" - "Бунёдкор" 1:0
8-тур. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 2:0
9-тур. "Бунёдкор" - "Олимпик" 1:1
10-тур. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:0
11-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:5
12-тур. "Металлург" - "Бунёдкор" 1:1
13-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2
14-тур. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 0:2
15-тур. "Бунёдкор" - ОКМК 1:1
16-тур. "Бунёдкор" - "Андижон" 2:1
Фикрлар