"Бунёдкор" устози мағлубиятдан қутулиб қолган ўйин ҳақида нима деди?

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Виктор Карпенко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида тўхталсам, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Сўнгги дақиқага қадар қўллаб-қувватлашди. Йигитларни ҳам эътироф этмоқчиман. Гол ўтказиб юборишганига қарамай, тўхтаб қолишмади. Ўйин дурангга муносиб эди. Нимадир ўхшади ёки ўхшамади. Биринчи гол ўтказиб юбордик, кейин мувозанатни тикладик. Қўлимизни туширмаймиз. Олдинга қараб интилишда давом этамиз.

Жамоа охирги 4 кунда тўлиқ йиғилди. Шу вақт ичида тўлиқ таркиб билан шуғулландик. Чунки терма жамоада футболчиларимиз кўп эди. Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларидан футболчилар қайтишди. Рақибнинг ўйинларини кўрдик, улар кўпроқ тўпни назорат қилишганида мағлубиятга учрашган. Режалаштирганларимиз ўхшамади. Захираларни амалга оширдик. Якунда дуранг бўлди.

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!