Хабарингиз бор, 8 январь санасида "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилиб, Улуғбек Мирзаев клуб бош директори этиб тайинланган эди. Бугун клуб базасида футболчилар ва мураббийлар билан клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

photo_2019-01-12_14-27-09

Йиғилишда бир қатор масалалар муҳокама этилди. Янги мавсумда клуб олдига қўйилган вазифалар, бажарилиши лозим бўлган ишлар, режалар билан таништирилгач кун тартибидаги асосий масала – бош мураббий масаласи кўриб чиқилди. Клуб бош директори У.Мирзаев вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб турганлиги учун Шуҳрат Мақсудовга миннатдорчилик билдирди ҳамда клубнинг бош мураббийи этиб Вадим Карленович Абрамов тайинланганини маълум қилди.

photo_2019-01-12_14-30-44

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Марат Мифтахутдинов ёрдамлашади. Бош мураббий билан биргаликда клуб мураббийлар штаби масаласи тез орада кўриб чиқилади.