“Бунёдкор” йиғинида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг мавсумолди ўқув-машғулот йиғин ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олгани борасида маълум қилгандик.

Миржалол Қосимов ушбу йиғинга 24 ўйинчини жалб қилган. Улар орасида украиналик Артём Гобелокни ҳам кўришимиз мумкин. У айни пайтда “қалдирғочлар” йиғинида иштирок этмоқда.  

“Қалдирғочлар” 8-20 февраль кунлари Дубай шаҳридаги “Жебел Али” мажмуасида мавсумолди тайёргарликларини олиб борадилар. Ушбу йиғин мобайнида Миржалол Қосимов шогирдлари тўртта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!