"Бунёдкор"га 3 та гол урган "Қизилқум" чорак финалга йўл олди
Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди. Бугун 1/8 финал учрашувлари доирасида "Қизилқум" ва "Бунёдкор" клублари кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб борди. Беллашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳисобни биринчи бўлим сўнгида Миржамол Қосимов очди. Унинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади. Иккинчи таймда Жасур Азимов қарши ҳужумда рақибни жазолади. Бирга-бир вазиятга чиқиб борган футболчи дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди.
Ўтказиб юборилган икки голдан сўнг, "Бунёдкор" сафида дарвозабон алмашди. Бироқ 70-дақиқада Олег Толмасов ҳам узоқ масофадан зараб йўллаб, яқиндагина майдонга тушган посбонни ожиз қолдирди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Бу голларга "қалдирғочлар" Миржаҳон Мираҳмадовнинг биргина голи билан жавоб бера олди.
Фикрлар