“Бунёдкор”нинг собиқ бош мураббийини Париж Олимпиадасида 500 минг еврога “ухлатиб” кетишди
2008 йили “Бунёдкор”га бош мураббийлик қилган бразилиялик футбол юлдузи Зико Париждаги Олимпия ўйинларида ўғрилик қурбони бўлди.
Marca нашрининг маълум қилишича, Зико Парижда такси хизматидан фойдаланган ва сумкасини машинанинг орқа ўриндиғига қўйганн. Бироқ унинг буюмларини ўмариб кетишган.
Ўғрилар олган сумга ичида Rolex соати, бриллиант браслет ва 2 минг евро миқдорида нақд пул бўлган. Зико умумий ҳисобда 500 минг евро зиён кўрган.
Зикодан ўғриланган нарсаларни қидиришга полиция ходимлари жалб этилди.
Аввалроқ, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано машғулот жойидан футболчи Тьяго Альмаданинг буюмлари ўғрилаб кетилгани ҳақида баёнот берганди. Ўғриланган нарсалар 50 минг евро туриши айтилди.
Фикрлар