"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Вьетнам чемпионатига кўчиб ўтди

Мухлисларимизга яхши таниш бўлган футболчилардан бири, қирғизистонлик 28 ёшли ярим ҳимоячи Одил Абдураҳмоновнинг фаолиятида янги саҳифа очилди.

Гап шундаки, футболчи энди Вьетнам “V” лигасида “Бин Дуонг” клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу хусусида Абдураҳмоновнинг ўзбекистонлик агенти Шахриёр Эшбоев Sports.uz журналисти билан мулоқот чоғида маълум қилди.

Шунингдек, Эшбоев мижозининг Вьетнам жамоаси билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаганини ҳам қўшимча қилиб ўтди. У ерда янги футбол мавсуми сентябрь ойидан бошланади.

Маълумот учун Одил Абдураҳмонов 2021 ва 2022 йилги мавсумларда “Бунёдкор” таркибида тўп сурган. Шундан кейин у Қозоғистоннинг “Мактаарал” ва Қирғизистоннинг “Нефтчи” (Қўчқорота) жамоаларида ҳам фаолият олиб борди. Абдураҳмонов Қирғизистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!