"Burca-Cup". Тошкент вилояти каратэчилари Туркияда муносиб иштирок этди

Жорий йилнинг 13-15 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ WKF бўйича 34 - "Burca-Cup" халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада 35 та давлатдан тўрт мингдан ортиқ ёш каратэ усталари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, мазкур халқаро турнирда Тошкент вилоятининг Тошкент тумани спорт мактаби мураббийи Дилшод Юсупов ва унинг шогирди Саидкамол Адилов ҳамда Бекобод шаҳар спорт мактаби мураббийи Ҳамдамжон Шодибеков ва шогирди Камронбек Абдуқаюмовлар ҳам иштирок этиб, муваффақиятли натижаларга эришди. Хусусан, Тошкент тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Саидкамол Адилов ушбу нуфузли халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритган бўлса, унинг жамоадоши бекободлик Камронбек Абдуқаюмов ҳам бронза медалига эгалик қилди.

Дарвоқе, хабарингиз бўлса керак, ушбу маҳоратли каратэчилар ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирлигининг Абу- Даби шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада олтин медалларни қўл киритишган эди. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!