Бускетс: “Атлетико”га қарши бизни ҳақиқий жанг кутмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс кеча “Лас-Пальмас”га (1:1) қарши бўлиб ўтган баҳс ва кейинги турда “Атлетико”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз жуда муҳим учрашувда икки очко йўқотдик. Гарчи “Лас-Пальмас” аутсайдерлар қаторида бўлсада, биз сафардаги баҳс қийин бўлиши аввалдан билган эдик.

Айтиш мумкинки биз ҳамон мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқдамиз, аммо, якшанба куни бизни ҳақиқий жанг кутиб турибди”, - дейди Бускетс.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 4 март куни ўз майдонида “Атлетико” Мадридни қабул қилади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!