Бускетс "Барса"ни тарк этади
"Барселона" футболчиси Серхио Бускетс мавсум сўнггида клубни тарк этади. Унинг кетиши ҳақда Испаниянинг бир қанча нашрлари хабар тарқатмоқда. Шунингдек, ушбу маълумотларни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.
Маълум бўлишича, яқин кунлар ичида Бускетснинг кетишини жамоа расман эълон қилади. "Барса"даги 18 йиллик фаолиятдан кейин ярим ҳимоячи янги клубга ўтади.
Серхионинг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас. Миш-мишларга кўра, испаниликнинг трансферини "Ал-Ҳилол" амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар