Бускетс "Барселона"дагиларга ўз қарорини айтди
“Барселона” сардори Серхи Бускетс мавсум якунлангач жамоани тарк этишга қарор қилди.
Marca нашрининг ёзишича, 34 ёшли испаниялик футболчи ёзда “кўк-анорранглилар” сафини тарк этиши ҳақида клуб раҳбарияти ва жамоадошларига маълум қилган. Аммо у бу ҳақда қачон расман эълон қилиши ҳозирча номаълум. Балки у "Барселона" Ла Лигада чемпион бўлгунча кутар. Бу "Эспаньол"га қарши кейинги ўйинда содир бўлиши эҳтимоли бор.
Олдинроқ испаниялик футболчига АҚШнинг «Интер Маями» ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубидан таклифлар борлиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Бускетс "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада дебютини 2008 йилда ўтказган. Ярим ҳимоячи каталонияликлар таркибида Испания чемпионатида саккиз марта, мамлакат кубоги ва Суперкубогида етти марта, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида уч марта ғолиб чиққан.
Фикрлар