Бускетс бу борада Хави ва Мессидан кейин учинчи

Серхио Бускетс "Барселона" сафидаги юбилей 700-учрашувини ўтказди. 34 ёшли футболчи Каталония клубидан бу кўрсаткичга эришган учинчи футболчига айланди.

Испаниялик ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда фақатгина Хави (767) ва Лионель Месси (778) кўпроқ ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Бускетс "Барса"да 2008 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!