Бускетс фикридан қайтди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ёзда жамоани тарк этиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди, деб хабар берди Mundo Deportivo. Аввалроқ ОАВда 34 ёшли ярим ҳимоячи каталонияликлар лагерида қолиш ниятида эмаслиги ва МЛСга ўтмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қайд этилишича, Бускетснинг қароридаги бурилиш нуқтага унинг Хави билан мулоқоти таъсир ўтказган. Испаниялик мураббий футболчига у жамоанинг муҳим қисми эканини тушунтирди. Мутахассис Бускетсни келишувни узайтириш масаласига кўндирган.
Бускетс ўзининг собиқ жамоадоши Лионель Месси билан МЛСда қайта ўйнамоқчи эди, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, Лео "ПСЖ" билан шартномасини узайтиради ва Париж клубини яқин орада тарк этмайди.
Эслатиб ўтамиз, Бускетс "Барселона"да 2005 йилдан буён тўп тепади. У жамоа сафида 696 та ўйин ўтказган, Испания терма жамоаси сафида эса 143 та баҳсда майдонга тушган. Серхио Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати якунида терма жамоадаги фаолиятини якунлади.
Фикрлар