Бускетс нега ФИФАдан норози?
"Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси сардори Серхио Бускетс ФИФАнинг жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш борасидаги таклифига муносабат билдирди.
“Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш масаласида футболчиларнинг таъсири жуда кам. Бу ерда шунчаки тақвимнинг ўта тиғиз эканини кўриш мумкин. Уларнинг футболчилар билан умуман иши йўқ.
Улар кўпроқ қитъа чемпионатлари, жаҳон чемпионатлари, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари, лига ўйинлари ва ҳар бошқа бир қатор турнирларда кўпроқ ўйинлар бўлишини хоҳлашади.
Шундай пайтлар бўладики, футболчилар портлайди, чунки ўйинлар кўпайиб бормоқда ва бизда дам олиш учун вақт камаймоқда.
Буларнинг барчаси маълум оқибатларга олиб келади, шунинг учун йиғилиш ўтказиш ва барча тарафларни тинглаш керак”, - деди Бускетс.
Фикрлар