Бускетснинг товон пули яна ошди
Ads

Аввалроқ хабар берганимиздек, Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, 30 ёшли испанияликнинг товон пули 500 миллион евро ташкил қилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Серхионинг олдинги шартномасида ушбу сумма 200 миллионга тенг эди.