Бутрагеньо Винисиус борасида гапирди

"Реал" клуби директори Эмилиано Бутрагеньо Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Эспаньол" (2:0) га қарши учрашувдан сўнг, Винисиус Жуниор борасида фикр билдирди.

"Ўйлашимча, у жуда ажойиб ўйин ўтказди. Мен ўзим ҳужумчи бўлганман ва шунинг учун, нима ҳақида гапираяптганимни яхши биламан.

Бир қатор хавфли вазиятлар яратди, у шунчаки ажойиб. Винисиус бирин-кетин рақибларни алдаб ўтишда жуда кучли ва тезкор. Ажойиб ўйин бўлди.

Тўғри, жуда кўпчилик голлар урмаётгани борасида гапираяпти. Аммо у ҳали жуда ёш. Биламизки, уни сифатлари жуда ажойиб ва биз бундан тўғри фойдаланишимиз керак," - деди Бутрагеньо.

Минбар

Барча блоглар